Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қандай қилиб асабийлашмаслик мумкин?

Қандай қилиб асабийлашмаслик мумкин?

Фото: «Zen.yandex.com»

Бўлар-бўлмасга асабийлашмаслик учун профилактика мақсадида нерв тизимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бериш зарур.

«Нерв тизимини ёқтирган машғулотлар ёрдамида ҳам мустаҳкамласа бўлади», — дейди россиялик шифокор-психотерапевт Борис Богомислов.

Улар нафақат ёқимли иш билан банд бўлишга, балки кун давомида йиғилиб қолган зўриқиш ва салбий фикрлардан қутулишга ҳам кўмаклашади. Нерв зўриқишига қарши курашишда турли муолажалар қўл келади: ҳар кунги гимнастика (айниқса, эрталаб), контраст душ, сузиш.

Шунингдек, Жекобсон бўйича нерв-мушак релаксация усули бор. У жуда оддий бўлиб, хоҳлаган одам бажариши мумкин. Машқ турган ёки ўтирган ҳолда бажарилади. Вазифа – бутун танадаги мушакларни максимал даражада зўриқтириш. Юз, бўйин, елка, қўл, тос, оёқ – буларнинг ҳаммаси кучли зўриқтирилиши зарур. Масалан, юз мушакларини пешанани буриштириш ва тишланиш орқали зўриқтирса бўлади. Кейин ҳар нафас чиқарганда одам ўзини бўш қўйиши лозим. Буни бир неча марта такрорлаш даркор. Натижага эришиш учун мунтазам бажариб туришга тўғри келади. Бу нервларни мустаҳкамлаб, бўлар-бўлмасга асабийлашишдан асрайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг