Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор аллергиядан бутунлай қутулиш йўлини айтди

Шифокор аллергиядан бутунлай қутулиш йўлини айтди

Фото: «Ukks66.ru»

Замонавий тиббиёт аллергиядан тўлиқ халос бўлишга имкон беради. Бу ҳақда россиялик аллерголог-иммунолог Надежда Логинова «Царьград» билан суҳбатда айтиб ўтди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, аллергияни даволаш мумкин. Бунинг учун эмлаш усули қўлланилади. Фақат заифлашган вирус ва бактериялар ўрнига сабаб бўлувчи аҳамиятга эга аллергенларнинг озгина дозаси юборилади. Ушбу муолажа гуллаш мавсумидан бошқа пайтда амалга оширилиши керак.

Логинова яна замонавий усул — аутолимфоцитотерапия мавжудлигини қўшимча қилди. Бунда аллергияни даволаш учун беморнинг иммун ҳужайралари — тери остига юбориладиган лимфоцитлар қўлланилади. Ушбу муолажадан сўнг бир неча ой давомида турли хил аллергенларга, шу жумладан, ўсимлик чанги, уй каналари, шунингдек, уй ҳайвонларига нисбатан барқарор иммунитет ҳосил бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг