Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфон нега қизиб кетади? Мутахассис телефонни сақлаб қолиш чорасини айтди

Смартфон нега қизиб кетади? Мутахассис телефонни сақлаб қолиш чорасини айтди

Фото: «РИА Новости»

Смартфон ишлаш жараёнида енгил исиши хавотирли эмас. Бироқ қўлда тутиш ноўнғай даражагача қизий бошласа бирон чора кўрмасангиз бўлмайди — бу ҳақда «Роскачество» рақамли маҳсулотларни синовдан ўтказиш бўйича катта мутахассиси Сергей Кузьменкога асосланиб «Прайм» агентлиги ёзмоқда.

Процессор, батарея ёки дисплейдаги муаммолар — телефон қизиб кетишининг бош сабабчилари. Юқори ҳарорат ҳар доим ҳам деталларнинг носозлигидан далолат эмас, бироқ шунга олиб келиши мумкин.

«Узоқ вақт ўйин ўйналса, оқимли контентдан (видео) фойдаланилса ёки созламаларнинг жойида эмаслиги телефоннинг қизишига олиб келади. Қолаверса, об-ҳаво, ҳарорат каби ташқи омиллар ҳам қурилманинг қизишига сабабчи бўлиши мумкин», — тушунтирди мутахассис.

Смартфон енгил исишидан хавотирланмасангиз ҳам бўлаверади, аммо кучли қизиб кетиши ёмон — қурилма бузилиши, ҳатто батареяси ёниб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Мутахассис эски телефонларнинг кўпроқ қизиши сабабини ҳам тушунтирди — замонавий иловаларни янгилаб олиш учун улар кўпроқ ресурс сарфлайди.

«Мабодо телефон қизий бошласа, ўчириб, қайта ёқинг, ортиқча, кўп ишлатилмайдиган функцияларини, масалан, GPS ва Bluetooth кабиларни ўчириб қўйинг. Смартфон оператив хотирасини тозалаб берувчи дастурлардан фойдаланинг. Кучсиз смартфонларга оғир ўйинлар (кўп ресурс сарфловчи) ўрнатманг», — маслаҳат берди Кузьменко.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг