Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хандонписта озишга ва қон босимини туширишга ёрдам беради

Хандонписта озишга ва қон босимини туширишга ёрдам беради

Фото: «Upbaby.ru»

Калифорния университети олимлари хандонпистани мунтазам истеъмол қилиш озишга ва қон босимини туширишга ёрдам беради, деган хулосага келишди. Бу ҳақда «La Vanguardia» нашри хабар берган.

Тажриба чоғида кўнгиллиларнинг ярми тўрт ой давомида ҳар куни 40 граммдан хандонписта ейишди. Шу билан бирга, тадқиқот иштирокчилари жисмоний юкламани оширишган, уларнинг таомномаси эса калориясини чеклаш ҳисобига тузатилган.

Натижада кўнгиллилар 5% ортиқча вазндан ҳамда бел соҳасидаги ёғдан халос бўлишган.

Бироқ хандонписта еган тажриба иштирокчилари қўшимча устунликларга эга бўлишган. Уларда артериал қон босими пасайиши ҳамда қонида антиоксидант лютеин каротиноидлари, альфа- ва бета-каротин даражаси ошиши қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг