Адҳам Отажонов 1975 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўрта мактабдан сўнг Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро университет (Қозоғистон)нинг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Халқаро Интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO Academy)нинг дипломига эга.
2003—2015-йилларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳимаҳуллоҳдан бевосита ҳамда билвосита диний билимларни олган.
2003—2016-йиллар давомида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошчилигида ишга туширилган Ўзбекистондаги илк исломий сайт — «Islom.uz»нинг ривожига катта ҳисса қўшган. 2009 йили «Islom.uz» ўзбек тилидаги энг яхши сайт, деб тан олинган.
2003—2012-йилларда бевосита у шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг розиликлари ҳамда ёрдамлари билан йигирмадан ортиқ диний-маърифий сайтлар ташкил этган.