Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Амакимнинг ортида уч нафар фарзанди қолди». Давлатназар Рўзметовнинг жияни мурожаат қилди

«Амакимнинг ортида уч нафар фарзанди қолди». Давлатназар Рўзметовнинг жияни мурожаат қилди

Фурқат Рўзметов.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 12 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида журналист Давлатназар Рўзметовнинг йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани юзасидан матбуот анжумани ташкил этилгани ва унда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Пўлатов ҳодиса тафсилотларни очиқлагани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокатда вафот этгани ҳақида дастлаб унинг жияни Фурқат Рўзметов хабар берганди.

Бугун АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Фурқат Рўзметов ҳам қатнашди ва ҳодиса юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Амакимнинг журналистик фаолиятини доим кузатиб борардим. Бахтсиз ҳодиса ҳақида эшитиб, аввалига ишонгим келмади. Сўнг воқеа жойига етиб бордик. Амакимни тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган экан. Кейин вафот этганидан хабар топдик. Эртасига фейсбукдаги саҳифамда амакимнинг дунёдан бевақт кўз юмгани ҳақида хабар ёзиб қолдирдим. Мен танишларини хабардор қилиш мақсадида буни ёзгандим, лекин айримлар ҳолатни бошқа томонга буриб ёзишди.

Шу ўринда мурожаат қилмоқчиман. Давлатназар амакимнинг ортидан уч нафар фарзанди қолди. Келинойим ишламасди. Амаким асосан халқ дарди билан яшарди, уларнинг муаммоларини кўтариб чиқиб, ечимини топишга кучини сарфларди. Бу инсоннинг шароити, рўзғори билан танишингизлар. Ҳеч бир давлат орттирмади ўз фаолияти ортидан. Жуда оддий, ҳокисор ҳаёт кечирарди», деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг