Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 млн АҚШ доллари — Ўзбекистон фуқаролигини олиш миқдори белгиланмоқда

1 млн АҚШ доллари — Ўзбекистон фуқаролигини олиш миқдори белгиланмоқда

Фото: Xabar.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун жойлаштирилди.

Киритилаётган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига татбиқ этилади.

Қайд этилишича, «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДУК ёки Давлат хизматлари маркази томонидан чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга 1 млн АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритганлигини тасдиқловчи маълумотнома берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг