Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 сентябрдан дори воситалари ва тиббий буюмлар учун рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш бошланади

1 сентябрдан дори воситалари ва тиббий буюмлар учун рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш бошланади

«Asl Belgisi» – «CRPT Turon» МЧЖ миллий рақамли маркировкалаш тизими оператори томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Журналистлар сафар давомида рақамли маркировкалаш ва маҳсулотни кузатиш тизими билан яқиндан таништириш мақсадида «NIKA PHARM» МЧЖ фармацевтика компанияси ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюрдилар.

Пресс-тур давомида журналистларнинг барча саволларига жавоб бериб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимизда дори воситаларини маркировкалаш 1 сентябрдан бошланиши белгилаб қўйилган. Тизим босқичма-босқич жорий этилади ва қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади:

- биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситаларидан ташқари) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;

- иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда (иккиламчи (ташқи) ўрам бўлмаганда) ва ангромаҳсулотда (орафан дори воситаларидан ташқари) ишлаб чиқариладиган дори воситалари (орфан препаратларидан ташқари) — 2022 йил 1 ноябрдан бошланади;

- учинчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ва кам учрайдиган (орфан) касалликларни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техниканинг давлат реестрига киритилган — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;

- тўртинчи гуруҳ — тиббий буюмлар 2025 йил 1 февралдан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг