Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

10 минг талабага турар жой тайёрланди (фото)

10 минг талабага турар жой тайёрланди (фото)

Фото: Халқаро пресс-клуб

Янгиҳаёт туманида жойлашган «Tashkent Index» мажмуасида 10 мингга яқин талабалар учун вақтинчалик ётоқхоналар ташкил этилмоқда.

Қайд этилишича, бу ерда ёшлар учун керакли шароитлар яратилмоқда. Бир ҳафта давомида қўшимча шкаф ва керакли мосламалар ҳам тақдим этилади. Ҳар битта хонага кондиционер ўрнатилиб, ойналар пардалар билан беркитилади. Қизлар учун алоҳида, ўғил болалар учун алоҳида хоналар ташкил этилади. Овқат қилиш учун махсус жойлар ҳам яратилади.

Ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари томонидан хавфсизлик таъминлаб борилади. Талабаларнинг дам олиш кунлари мазмунли ўтиши учун велосипед ва бошқа жиҳозлар ҳам тақдим этилади. Мажмуадан метронинг яқин бекатларигача узун навбатларни олдини олиш мақсадида шаттл-баслар йўлга қўйилади.

Айни дамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тошкент шаҳрида жойлашган олийгоҳлар ректорлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа мутасаддилар талабалар учун керакли шароитларни яратиш бўйича фикр алмашишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг