Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

101 нафар банк ходими жазоланди

101 нафар банк ходими жазоланди

Фото: «Xabar.uz»

Тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Қайд этилишича, май-июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида банк хизматлари қонунчиликка мувофиқ кўрсатилишига доир навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қатор қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. Жумладан, кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, кредит ва муддатли омонатлар асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмагани, банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмагани ҳолатлари кузатилган.

Аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ипотека-банк, Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банки, Туронбанк, Трастбанк, Капиталбанк, Миллий банк, Ҳамкорбанк, Асака банк, Универсалбанк, Даврбанк ва Ипак йўли га ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг