Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

110 долларлик янги смартфон: 48 Мп камера, 4500 мАс аккумулятор, намликдан ҳимоя

110 долларлик янги смартфон: 48 Мп камера, 4500 мАс аккумулятор, намликдан ҳимоя

Фото: «iXBT.com»

Бугун, 25 май куни Хитойда арзон «Coolpad Cool 20» смартфони тақдимоти ўтказилди. Нархи 100 доллардан сал баланд смартфоннинг техник таъминоти афзалликлари ҳақида «iXBT.com» ёзмоқда.

«Coolpad Cool 20» бир кристалли MediaTek Helio G80 платформасига қурилган, экрани — 6,52 дюймли IPS, стандарт 60 Гц кадр частотасига эга. Аккумулятори сиғими — 4500 мАс.

Асосий камераси қўш датчикли (бош камераси — 48 Мп), юзадаги камераси — 13 Мп.

Икки режимли Wi-Fi адаптери, LTE модеми бор, қулоқчинлар учун стандарт тирқиш ва USB-C портга эга.

Фото: «iXBT.com»

«Coolpad Cool 20» смартфони қалинлиги — 8,65 мм, оғирлиги — 200 грамм. Қурилманинг ойна қопланган корпуси намликдан ҳимоя қилади.

Фото: «iXBT.com»

«Coolpad Cool 20»нинг асосий талқини 4 Гб тезкор, 64 Гб флеш-хотирага эга. Ушбу талқини учун 110 доллар нарх қўйилган.

Қимматлари ҳам бор:

  • 4 Гб тезкор хотирали ва 128 Гб флеш-хотиралиси — 140 доллар;
  • 6 Гб тезкор хотирали ва 128 ГБ флеш-хотиралиси — 170 доллар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг