Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

12 ёшли қиз ёнаётган уйдан эгизакларни олиб чиқди

12 ёшли қиз ёнаётган уйдан эгизакларни олиб чиқди

12 ёшли қиз 1 ёшли эгизак ака-укаларни олов ичидан олиб чиқди. Бу воқеа 15 июль куни Чимкент шаҳрида содир бўлган.

Маълум бўлишича, ота-она болаларини ухлаш учун ётқизиб, ўзлари сут учун қўшни ҳовлига чиқишган.

Қаҳрамон қизчанинг сўзларига кўра, у стул ёна бошлаганида фалокатни сезиб қолган. Қиз оловни ўчирмоқчи бўлади, лекин аланга жуда кучли эди. Шунинг учун қизча биринчи бўлиб эгизаклардан бирини кўчага олиб чиқади. Кейин у иккинчисини олиб чиқиш учун қайтиб келади.

Шаҳар ФВХ маълумотларига кўра, ёнғинга кондиционернинг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг