Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

16 туп дарахтни кесганлар суд олдида жавоб берадиган бўлди

16 туп дарахтни кесганлар суд олдида жавоб берадиган бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани «Илтифот» маҳалласи ҳудудида қурувчи ташкилот томонидан дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги ҳолати юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Экоқўмита табиатга етказилган зарар миқдорини, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 млрд 514 млн 200 минг сўм деб баҳолаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг