2 октябрь куни юртимизда 3 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

2020 йил 2 октябрь куни мамлакатимизда 486 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 475 нафарга етди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 776 нафар бемордан 54 456 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 845 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter