Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт бозорларидан бирида қарийб 200 кило яроқсиз гўшт савдосига чек қўйилди

Пойтахт бозорларидан бирида қарийб 200 кило яроқсиз гўшт савдосига чек қўйилди

«СЭС»нинг Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими мутахассислари ва ишчи гуруҳ  томонидан тумандаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида олиб борилган санитария назорати тадбирида яроқсиз гўшт маҳсулотлари савдосининг олди олинди.

Бозорнинг ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси (ВСЭЛ) ходимлари билан олиб борилган тадбир натижасида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдодан олиб ташланди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар ИИБнинг кинология бўлимига топширилди.

Шунингдек, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва уни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилган. Профилактик суҳбат ўтказилиб, ВСЭЛ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг