Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2020 йил техника оламида нималар ўзгарди? (фото)

2020 йил техника оламида нималар ўзгарди? (фото)

Фото:«Dentons»

2020 йил глобал пандемия натижасида жуда оғир кечгани рост. Бироқ бу технология, хусусан гаджетлар оламида бир қатор янгиликлар рўй беришига тўсқинлик қилмади.

Йил якуни арафасида esquire.com жорий йилнинг энг янги ва қизиқарли гаджетлари ҳақида мақола эълон қилди.

Қуйида мазкур мақоланинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 Moto Razr 5G

Apple, Samsung ва Google ўртасидаги шиддатли жанг сафига яна бир асосий ўйинчи-қаҳрамон Motorola ўзининг классик имзоси ҳисобланган Razr телефони билан қайтди. Razr iPhoneдан олдин, айнан iPhone мавқейида бўлган.

Ушбу янги қурилмада катланувчи экран мавжуд. Ички экрандан ташқари, у шунингдек олд томонида кичик экранга эга бўлиб, у хабарнома маркази сифатида ишлатилиши, шу билан бирга ундан ўйин ўйнаш ва видео томоша қилиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин.

Puppy Hachi Infinite M1 проектори

Пандемия сабаб кинотеатрлар оммавий ёпилгандан кейин одамлар ўзларининг ҳовлилари ва яшаш хоналарини турли томошалар учун проекторлар билан жиҳозлашга киришди. Одатдаги проекторларни уйга ўрнатиш мураккаб бўлиб, қўшимча ускуналарга эҳтиёж сезилади.

Hachi Infinite ушбу муаммони Netflix ва Hulu каби дастурлар орқали Андроид тизимидаги планшетларда ҳал қилди. Натижада,  USB-C to HDMI кабиларга эндиликда эҳтиёж сезмайсиз. Hachi Infiniteнинг яна бир ўзига хослиги бу унинг сезгирлигидир. Горизонталь равишда ўгирилганда проектор деворга ёки чойшабга нормал ишлайди, лекин вертикал равишда ўгирилганда ҳар қандай сирт устида нурдан ясалган сенсорли экран хосил бўлади.

Alpha 7C Mirrorless рақамли камераси

Жорий йилда Sonyнинг Alpha 7C рақамли камераси катта бозорларга чиқди. Ушбу 24,2 мегапикселли, тўлиқ рақамли фотоаппарат ҳозирча дунёдаги энг кичкина ва енгил мантияга даъво қилиши мумкин. Қурилмадаги автоматик функцияларни ҳам эътироф этса бўлади.

 Googleдан смарт рюкзак

Google биринчи марта кийиладиган Jacquard  технологиясини Levi ва юқори даражадаги Saint Laurent рюкзагига бириктирди. Мазкур ақлли рюкзак SAMSONITE компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Рюкзакнинг ўзига хослиги унда ручка ичига уланган бош бармоғидан кичикроқ чипнинг мавжудлигидадир. Кранлар ёрдамида қўшиқларни ўтказиб юбориш, овоз баландлигини ошириш, қўнғироқларга жавоб бериш ва бошқа қўшимча нарсаларни қила оласиз. Энг яхши томони шундаки, ушбу чипни олиб ташлаб рюкзакни ювишингиз мумкин.

Liteboxer Fitness анжоми

Liteboxer Fitness анжомини 2020 йилнинг яна бир муҳим кашфиётларидан бири сифатида айтиш мумкин. Liteboxer Fitness жисмоний машқларни қилиш билан бир қаторда жараённи қизиқарли ва тўғри ўтказишга ёрдам беради. Яъни, қурилманинг юз қисмида ёниб турувчи тугмачалар мавжуд. Бу сизга жисмоний машқларни боксга тушиш орқали амалга ошириш имконини беради.

Yeti USB Mic

Сиз ҳали ҳам симли Apple минигарнитураларингизда ўрнатилган микрофон орқали гаплашмоқдасиз. Бу анчайин нақулай.

Жорий йил яратилган Yeti USB Mic микрофон орқали эса, сиз аниқроқ эшитасиз ва турли видеоконференция алоқаларида гуруҳингиз бунинг учун миннатдорчилик билдиради. Yeti USB Mi ҳамёнбоплиги ва қадоқлаш сифати билан фарқ қилади. Микрофон столда бемалол ишлайди ва овоз баландлигини созлаш учун бир нечта тугмачалар бор. Бу сизнинг рақамли овоз сифатингизни ўн баравар оширади.

CleanPod UVC стерилизатори

Бу қўлда ишлатиладиган стерилизатор. Сиз ундан ультрабинафша нурлари ва микробларни йўқ қилиш учун деярли ҳамма нарсага йўналтиришингиз мумкин.

Шунингдек, CleanPod UVC стерилизаторидан озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб то юкларгача тез санитаризация қилиш учун янги ва ноёб воситадир.

Nanoleaf  шакллари: олти бурчакли ақлли тўплам

Nanoleaf жорий йил истеъмолчилар учун интерактив ёритиш ускунасини тақдим қилди. Учбурчак ва тўртбурчаклардаги деворларнинг ёруғлик панеллари тўпламини кенгайтириб, Nanoleaf энди ўз каталогида олти бурчакларга эга. Ушбу чироқлар нафақат ажойиб ранглар ва нақшларни яратишга қодир, балки улар тегинишга жавоб беради ва ҳатто сизнинг ақлли уй бошқарувчингиз сифатида ишлайди.

Шунингдек, Nanoleaf реактив функцияни амалга оширди, бу орқали энди телевизорингизда содир бўлаётган воқеаларга қараб олти бурчакнинг ранги ўзгаради.

Pixel Buds

2020 йилнинг яна бир бебаҳо ихтиролари сирасига Pixel Budsни келтирса арзийди. У қулай эшитиш воситаси бўлиб, телефонлар ва операцион тизимлар ўртасида жуда кўп қиррали хусусиятларга эга. Овоз сифати ва батареянинг ишлаш муддати сиз кутган барча нарсаларни тақдим этади.

Шу билан бирга, унинг ёрдамида мусиқадан муаммосиз видео қўнғироқларга ўтиш, фон шовқинларини камайтириш мумкин. Унинг қобиқсимон шакли эса, узоқ вақт қувватни ушлаб туради.

Hypervolt Plus симсиз массаж ускунаси

Якунланаётган йилда массажсеварлар учун ажойиб ускуна сотувга чиқарилди. Hypervolt Plus 60 вольт двигител ёрдамида массажни уч хил тезликда амалга оширади.

Шунингдек, у фойдаланиш учун ўзига хос қулай бўлиб, хавфсизлиги билан ҳам ажралиб туради.

                                                                Нурилло Тўхтасинов таржимаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг