Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йилда «Тез ёрдам»га энг кўп мурожаат қилган ҳудудлар айтилди

2022 йилда «Тез ёрдам»га энг кўп мурожаат қилган ҳудудлар айтилди

Ўтган йил мамлакат бўйича «Тез ёрдам»га жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам маркази бош директори Абдувоитжон Ғофуров маълум қилди.

Натижада ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 366 та мурожаат тўғри келган. Шундан 1 миллион 180 минг 416 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинган.

Қайд этилишича, кўп мурожаатлар:

  • Фарғона вилоятида 1 520 448 та (11,67 фоиз),
  • Андижон вилоятида 1 415 023 та (10,87 фоиз),
  • Тошкент шаҳрида 1 280 242 та (9,83 фоиз),
  • Тошкент вилоятида 1 262 187 та (9,69 фоиз),
  • Наманган вилоятида 1 227 318 та (9,42 фоиз) қайд этилган.

Маълумот учун, 2021 йил аҳолидан тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 590 минг 250 та чақириқ келиб тушган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг