Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йилнинг энг юқори технологияли автомобиллари эълон қилинди

2022 йилнинг энг юқори технологияли автомобиллари эълон қилинди

Энг технологик авто рейтингида корейс бренди — Genesis етакчи.

Фото: Genesis

АҚШда автомобилларнинг технологик салоҳияти бўйича рейтинги тузилди. Анъанавий тарзда машиналар сифат рейтингини тузувчи J.D. Power агентлиги автомобиллардаги инновацияларни баҳолади. Батафсил маълумот агентлик сайтида келтирилган.

J.D. Power экспертлари машиналарини сотиб олганига 90 кун бўлган 84 165 нафар ҳайдовчининг фикрлари билан танишишди. Улардан автомобиллардаги янги технологиялар бўйича тажрибаларини таърифлаш сўралди. Шунинг асосида автобрендларнинг инновационлик даражаси белгиланди.

Етакчи учликда — премиум-брендлар.
Фото: J.D. Power

Hyundai компаниясининг премиум-бўлинмаси — Genesis энг инновацион автобренд дея эътироф этилди. Инновационлик 1000 балли шакаласида ушбу бренд 643 балл тўплади. Иккинчи ўринда — Cadillac (584 балл), учинчи — Mercedes-Benz (539 балл).

Оммавий нопремиум брендлар орасида Hyundai биринчи ўринда — 534 балл.

Tesla 681 балл тўплади — Genesis дан ҳам кўпроқ, бироқ етакчига айланмади. Нега? Чунки бу компания ўз автомобилларини сотиб олганлар ҳақида ахборотни очиқлашга рози бўлмади. Шу боис Tesla эгалари рейтингдан четда қолди.

J.D. Power замонавий технологиялар қўлланган алоҳида автомоделларни ҳам эътироф этди.

2022 йилнинг энг юқори технологияли автомобиллари:

  • BMW X3
  • Cadillac Escalade
  • Lexus IS
  • Mini Cooper
  • Mitsubishi Outlander
  • Subaru Ascent.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг