Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси туширилади

2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси туширилади

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида кичик ва ўрта бизнес учун энг муаммоли масалалардан бири қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва қайтариш билан боғлиқлиги таъкидланди.

Президент 2021 йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бизнес учун солиқ юкини тушириш сиёсатини давом эттириб, қўшилган қиймат солиғи ставкасини янада туширишга ваъда берган эди.

«Очиқ айтишим керак, «иқтисодиёт пандемия туфайли ҳали тўлиқ тикланмади, жаҳон иқтисодиётидаги вазият яхши эмас, шу сабабли буни кейинга қолдирайлик 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз», деб таклиф берганлар ҳам бўлди.

Лекин сизларни ишонтириб айтаман: биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Xabar.uz нашри мухбирининг маълум қилишича, давлат раҳбари, шунингдек, бу қарорга келишнинг ўзи қийин бўлгани, аммо тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бугуннинг муҳим масалаларидан бири эканини таъкидлаган.

«Бу оғир ва қийин масала, аммо яккаю ягона ечим фақат шу. Тадбиркорга қанча енгиллик берсак, у кучаяди ва мамлакат ривожига янада кўпроқ ҳисса қўшади.

Биз жуда оғир вақтда бу қарорни қабул қилдик ва уни муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг