Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2023 йили Хитойдан ўзиб кетади. Ҳиндистонда туғилишни чеклаш масаласи кун тартибига чиқди

2023 йили Хитойдан ўзиб кетади. Ҳиндистонда туғилишни чеклаш масаласи кун тартибига чиқди

Фото: Yale E360

Ҳиндистондаги демографик муаммони ҳал этиши учун яқин 50 йилда аҳоли сонини назорат қилиш сиёсати юритилиши шарт. The Economic Times ёзишича, Rastriya Svayamsevak Sangh (RSS) ўта ўнг миллий партияси котиби Манмоҳан Вайдя шундай баёнот берди.

«RSS миллатнинг келгуси 50 йилдаги келажагига дохил таклифини илгари сурди. Мамлакатга узоқ муддатли аҳоли сонини назорат қилиш сиёсати зарур. Бизнинг партия ушбу сиёсатни қўллаб-қувватлайди», — деди ҳинд сиёсатчиси.

Партиянинг бош котиби Мохан Бхагвата ҳам ўтган йили Вижай Дашами фестивалида шу масалани кўтарганди.

«Мамлакат ривожини қайта кўриб чиқаётганда, кўпчиликни ташвишга соладиган биринчи галдаги қийинчилик пайдо бўлади. Аҳоли сонининг тез ўсиши яқин келажакда кўплаб муаммоларни туғдириш мумкин», — деганди Бхагвата.

2022 йилнинг июлида эълон қилинган World Population Prospects 2022 (Дунё аҳолисининг истиқболлари) ҳисоботида БМТнинг демографик баҳолашлари ва прогнозлари келтирилганди. Унда 2023 йилда Ҳиндистон аҳолисининг сони бўйича Хитойдан ўзиб кетиши айтилган. Ҳозир Хитой аҳолиси — 1,426 млрд, Ҳиндистон аҳолиси — 1,412 млрд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг