Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилги эҳтимолий ядровий уруш қай тарзда кечиши мумкин — америкалик олимлар

2025 йилги эҳтимолий ядровий уруш қай тарзда кечиши мумкин — америкалик олимлар

Фото: «Siasat Daily»

АҚШнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари Колорадо университетининг атмосфера бўйича мутахасисси Оуэн Тун бошчилигида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида келиб чиқиши эҳтимоли кўзда тутилган ядровий урушнинг кўламлари ва оқибатлари қандай бўлишини моделлаштириб кўришди. Тадқиқот натижалари «Science Advances» журналида чоп этилди.

Тадқиқотга кўра, 2025 йилга бориб Ҳиндистон ва Покистон ихтиёридаги ядро қуроллари миқдори 400 дан 500 бирликкача етади. Ҳар бир жанговар каллак кучи 100 килотонна атрофида бўлади.

Ҳиндистон юзлаб стратегик ракеталарни ишга солса, Покистон 150 та ракета билан жавоб бера олади.  Шундай бўлган тақдирда бир ҳафта давомида 50 миллиондан 125 миллион кишигача ҳалок бўлиши мумкин!

Тадқиқотда ядровий низонинг иқлимга таъсири ҳам ўрганилган. Муаллифларга кўра, Ҳиндистон ва Покистоннинг ядро қуролларини ишлатиши глобал иқлим совишига олиб келади. Ёғинлар миқдори, ҳозиргига солиштирилганда, 15-30 фоизгача қисқариб кетади. Иқлим ўз ҳолига қайтиши учун бир неча йиллар кетади.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Кашмирдаги вазият танглашиб бораётгани муносабати билан Ҳиндистонга қарши ядро уруши бошланиши мумкинлигидан жаҳон жамоатчилигини огоҳлантирганди.

2019 йилнинг 5 августида Ҳиндистон ҳукумати Жамму ва Кашмир штатини бекор қилиб, ўрнида икки иттифоқчи ҳудудни ташкил этишга қарор қилганди. Мазкур қарорга қарши чиққан Покистон бу Ҳиндистоннинг ички иши эмас дея даъво қилган, бош вазир Имрон Хон Ҳиндистон билан ҳарбий низо келиб чиқиши хавфи пайдо бўлгани ҳақида баёнот билан чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг