Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

22 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистондаги масжидда ўғриликка қўл урди (видео)

22 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистондаги масжидда ўғриликка қўл урди (видео)

Жорий йил 13 август куни 22 ёшли ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги масжидларнинг бирида ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда мамлакат ИИВнинг расмий ахборот портали хабар бермоқда.

Мазкур шахс Нур-Султонга жорий йил июнь ойининг охирларида келган ва масжидларда ўғрилик қилиш билан шуғулланиб юрган. У қўлга олингунга қадар 6та ҳолат бўйича ўғрилик содир этган.

Мазкур шахс масжидлардан бирининг кузатув камерасига тушиб қолгунгача ўғриликни давом эттириб келган ва ўмарган нарсалари, асосан қўл телефони ва пул маблағлари бўлган.

Кузатув камераси қайд этган видеода у қандай қилиб бинонинг кириш қисмидаги ибодатга келувчиларнинг нарсалари сақланадиган қутиларни титгани ва ўғрилик қилгани акс этади.

Ўзбекистонлик фуқаро ўз айбига иқрор бўлган. Полиция ундан 4 дона ўғриланган смартфонларни далилий ашё сифатида олиб қўйган.

Мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мамлакат қонунчилигига кўра, унга нисбатан “ўғрилик” моддаси бўйича иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг