Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сўнгги марра». 22 ёшли велоспортчи билан бахтсиз ҳодиса юз берди

«Сўнгги марра». 22 ёшли велоспортчи билан бахтсиз ҳодиса юз берди

Фото: «Pixabay»

Италиялик велоспортчи Жованни Яннелли финиш чизиғига 100 метр қолганида бахтсизликка учради. Бу ҳақда «Argumenti.ru» сайти «La Gazetta dello Sport»га асосланиб хабар берди.

Маррага яқин қолганида бошқарувни йўқотган спортчи велосипеддан йиқилади ва боши билан тўсиққа урилиб, ҳушидан кетади. Уни дарҳол шифохонага етказишди, аммо шифокорлар ҳаётини сақлаб қолиша олмади. Жованни Яннелли 22 ёшда эди.

Маълумотларга кўра, спортчининг отаси Карло Яннелли Италия велоспорт федерацияси Тоскана қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг