Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

24 кундан буён давом этаётган намойиш: Лочин–Хонкенди йўлида вазият қандай?

24 кундан буён давом этаётган намойиш: Лочин–Хонкенди йўлида вазият қандай?

Озарбайжон нодавлат ташкилотлари вакиллари ва экофаоллар Лочин–Хонкенди йўлидаги норозилик намойишини янги йилдан кейин ҳам тўхтатгани йўқ. Қорабоғнинг Россия тинчликпарвар контингенти назорат қилаётган ҳудудида норозилик акцияси 24 кундан буён давом этмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, намойишчилар гуманитар мақсадда ҳаракатланаётган машиналарнинг йўл бўйлаб ҳаракатланишига тўсқин қилмаётир. Масалан, Хонкендидан Лочинга келаётган Халқаро қизил хоч қўмитасига тегишли машиналар тўсқинликсиз ўтган.

Расмий Бокуга кўра, ҳудуднинг рус қўшини жойлашган қисмида Озарбайжонга тегишли табиий бойликлар ноқонуний равишда қазиб олинмоқда. Бу ўринда гап Қизилбулоқ олтин ва Темирли мис-молибден конлари ҳақида кетмоқда.

Озарбайжон иқтисодиёт, экология, табиий ресурслар идоралари экспертлари ҳудудга мониторинг учун  қўйилмаган. Боку ушбу ҳолат бўйича Москвага норозилик нотаси топширган. Пировардида маҳаллий фаоллар эътироз рамзи сифатида 2022 йил 12 декабрь куни намойиш бошлаган. Акция қатнашчилари Россия тинчликпарвар контингенти қўмондони Андрей Волковнинг ҳудудга келиши, табиий бойликлар қазиб олиниши бўйича мониторинг ўтказиш ва экологик террорни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг