Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 ойда Россияни қарийб 10 млн россиялик тарк этган – статистика

3 ойда Россияни қарийб 10 млн россиялик тарк этган – статистика

Жорий йилнинг июлидан сентябригача бўлган даврда россияликлар Қозоғистон (1,3 млн), Арманистон (267 минг), Қирғизистон (167 минг) ва Тожикистон (103 минг)га чиқиб кетиши бўйича 5 йиллик рекордни янгилади.

Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг 2022 йил 3-чорак бўйича хорижга чиқиб кетган россияликлар тўғрисидаги статистик маълумотларида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йил июлдан сентябргача жами 9,7 млн россиялик хорижга чиқиб кетган. Бу пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан паст (16,1 млн).

Энг кўп Абхазияга – деярли 2,5 млн киши. Иккинчи ўринда Туркия (деярли 2,1 млн кириш, асосан туризм мақсадида).

Учинчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга 126 минг киши келди. Грузияга – 461 минг киши.

ФХХ статистикасига кўра, ҳисобот даврида Россияни тарк этган мамлакат  фуқароларининг 70 фоизи 5та давлатга – Абхазия, Туркия, Қозоғистон, Грузия ва Финляндия давлатларига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг