Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

30 август куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 август куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорати 33-35° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг