Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

38 миллион осиёлик 2020 йилда қашшоқлар қаторига қўшилиши мумкин — Жаҳон банки

38 миллион осиёлик 2020 йилда қашшоқлар қаторига қўшилиши мумкин — Жаҳон банки

Фото: «Depositphotos»

2020 йили осиёлик ўн миллионлаб инсонлар қашшоқлар қаторига қўшилиши эҳтимоли ҳақида CNBC хабар берди.

Қитъада яшовчи 38 миллион кишининг кунлик даромади 5,5 доллардан пастлаб кетиши кутиляпти. «Шарқий Осиё ва Океанияда қашшоқлар сони 20 йилдан бери илк маротаба ўсиш томон юз буради», — дейилади Жаҳон банки баёнотида. Банк қайд этишича, агарда иқтисодий ўсишга тушов солган коронавирус пандемияси содир бўлмаганида 33 миллион киши бу аччиқ қисматдан қутулиб қолиши мумкин бўларди.

Инқироздан қолган «чандиқлар» ҳали кўп йиллар азоб беради, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Шунинг баробарида, банк карантин сабабли жорий этилаётган технологиялар аҳолининг қашшоқ қатламлари учун янги имкониятлар тақдим этиши мумкинлигини ҳам инкор этмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг