Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

38 минг долларлик «Корея орзуси» барбод бўлди

38 минг долларлик «Корея орзуси» барбод бўлди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро И.К. (муқаддам судланган) 3 нафар фуқарони 38 000 АҚШ доллари эвазига гўёки Корея давлати элчихонасида ишловчи танишлари орқали ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ф. фуқаро М.А.ни танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари эвазига Латвия Республикасига ишга юборишини айтиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг