Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

40 дан ортиқ давлат Россиядан Запорожье АЭСни Киевга қайтаришни сўрамоқда

40 дан ортиқ давлат Россиядан Запорожье АЭСни Киевга қайтаришни сўрамоқда

Қирқдан ортиқ давлатлар Россияни Запороже атом электр станцияси ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга ва уни Украина назоратига ўтказишга чақирди. Бу ҳақда якшанба куни Европа Иттифоқининг БМТдаги тарқатган баёнотида айтилади.

«Россия қўшинлари ва қурол-яроғларини атом электр станция атрофида жойлаштиришини қабул қилиб бўлмайди», – дейилган ҳужжатда.

Ҳужжатни 42 та давлат қўллаб-қувватлаган. Унга кўра, Россия ўзининг ҳарбий ҳаракатлари билан Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (МАГАТЭ) барча аъзолари риоя қилиши шарт бўлган хавфсизлик тамойилларини бузмоқда.

Баёнотда айтилишича, Россия Федерацияси атом электр станцияси устидан назоратни Киевга бериши керак, шундан кейингина агентликнинг мутахассислари станцияни текширишлари мумкин. Ҳужжатни имзолаган давлатлар, шунингдек, МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гроссининг объект хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сўнгги кунларда Украина кучлари Запорожье атом электр станцияси ҳудудига бир неча бор дрон, оғир артиллерия ва кўплаб ракета отиш мосламалари орқали ҳужум уюштирди. Ядровий чиқиндиларни сақлаш жойларига снарядларнинг зарбалари қайд этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг