Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

6,7 млн киши кўрикдан ўтказилади — ССВ

6,7 млн киши кўрикдан ўтказилади — ССВ

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 18-мақсади — Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш доирасида:

  • Профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда:

  • 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чоралари кўрилади, дейилади ССВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг