Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 та ўт ўчириш машинаси ёниб кетди — Россия (видео)

8 та ўт ўчириш машинаси ёниб кетди — Россия (видео)

Фото: ТАСС

Россиянинг Рязан вилоятида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Вазият жуда оғир: бир вақтнинг ўзида 200 гектар ўрмон ёняпти, шу пайтгача 12 минг гектар ўрмон кулга айланди, деб хабар берди «Рен-ТВ».

Кучли шамол оловни ўчиришга халақит беряпти. Баъзида олов қуршовида қолган ёнғинга қарши курашувчилар жон сақлаш учун техникани ташлаб чиқишга мажбур бўлишяпти.

Ўрмон ёнғинларида рязанлик ўт ўчирувчилар камида 8 та махсус машинадан айрилишди. Айрим машиналар бутунлай, баъзилари қисман ёниб ишдан чиққан. Ўт ўчирувчилар орасида бир киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг