Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент: 9 ойда ер билан боғлиқ 2 мингта  қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Тошкент: 9 ойда ер билан боғлиқ 2 мингта  қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган

Бугун, 28 октябрь куни Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан жорий йил 9 ойи давомида соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда пойтахт ҳудудидаги ерларнинг ўзбошимча ўзлаштирилиш ҳолатлари  мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда пойтахт ҳудудидаги ерларнинг ўзбошимча ўзлаштирилиш ҳолатлари ва уларга кўрилаётган чоралар хусусида ҳам гап борган.

Агентлик Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташходжаевнинг бу борада берган маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Бошқарманинг туман Ер ва кадастр назорати бўлимлари инспекторлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган ерлар билан боғлиқ (умумий 29,83 гектар) 2000 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бунда:

  • МЖТК 60-модда 2 ва 3 бандларига асосан ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаб олиш юзасидан 721 та ҳолатда 21 461 250 000 сўм;
  • МЖТК 68-модда 1-бандига асосан Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш юзасидан 25 та ҳолатда 24 210 000 сўм;
  • МЖТК 68-1-моддага асосан белгиланган муддатда Давлат рўйхатидан ўтмаганлик юзасидан 920 та ҳолатда 2 793 150 000 сўм жарима қўлланилган.

«Жами 2 000 та ер қонун бузувчига нисбатан 24 278 610 000 сўм жарима қўлланиб, шундан 4 968 190 000 сўм ундирилган. Қолган 1 020 та ҳужжатлар иш жараёнида», – дейди Бекзод Ташходжаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг