Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Қирғизистон элчихонасига чуқур ҳамдардлик билдирди

Абдулазиз Комилов Қирғизистон элчихонасига чуқур ҳамдардлик билдирди

Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғиз Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

Вазир Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида юз берган фожиали воқеалар юзасидан чуқур ҳамдардлик билдирди ва Таъзия китобига тегишли қайдни киритди.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрел куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашувларда 50 дан зиёд кишилар ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жабрланди.

Ушбу воқеалар сабаб 1-2 май кунлари Қирғизистонда мотам ҳам эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг