Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абрамов номли ғалаба. Яманга қарши кечган ўйин ҳақида қизиқ факт (фото)

Абрамов номли ғалаба. Яманга қарши кечган ўйин ҳақида қизиқ факт (фото)

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаши иккинчи босқичи учинчи турида Яманни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу ғалаба, шубҳасиз, Абрамов номи билан аталиши турган гап. Бунинг бир қатор сабаблари бор.

Биринчидан, ғалаба Абрамов таклиф этган ҳужумкор ўйин натижасида қўлга киритилди. Иккинчидан эса, Санжар Қодирқуловни миллий жамоада асосий таркибга қўядиган бошқа мураббий Ўзбекистонда ҳам, жаҳонда ҳам топилмасди.

Эктор Купер етти ҳафта тинимсиз ухлаганда ҳам Қодирқуловни майдонга туширишни туш кўрмаган бўларди. Билакс, бу футболчининг номини ёддан билмаса ҳам керак. Худди терма жамоанинг аксарият мухлислари сингари. Санжар илк дақиқада гол киритганда стадион суҳандони мухлисларни унинг фамилиясини баралла айтишга чақирди. Юмшоқ қилиб айтганда, ҳамма ҳам айта олмади.

Ҳолбуки, Қодирқулов нафақат гол урди, балки иккинчи бўлимда Жамшид Искандеровга голли узатмани ҳам амалга оширди. Аммо ўйин қаҳрамони ёлғиз у бўлмади. Биринчи бўлимнинг ўзида Элдор Шомуродов чиройли гол муаллифи бўлди. Одатда бош билан уриладиган голлар ҳар доим чиройли чиқади. Элдорнинг голи ҳам бундан мустасно эмас. Яна Ислом Тўхтахўжаевнинг голи ҳам.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу ўйинда умумий ҳисобда 5 та гол урди. Қизиқ статистика, 5:0 ҳисобидан сўнг ЖЧ саралашидаги ғалабалар сони 50 тага етди. Яна ҳам қизиғи, Ўзбекистон МТЖ илк ғалабасини ҳам Яман билан 1997 йилда бўлган ўйинда қўлга киритган эди (1:0).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг