Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адҳам Икромов бўйича янги баёнот эълон қилинди

Адҳам Икромов бўйича янги баёнот эълон қилинди

Жорий йилнинг 24 декабр куни Адҳам Икромов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига сайлангани бўйича хабар берилганди.

Шу сабабдан, Спортни ривожлантириш вазирлиги баёнот берди.

«Савдо-саноат палатаси раёсати раиси янги таъсис этилган лавозим бўлиб, унга Президент тавсияси бўйича Aдҳам Икромов сайланди. Бу жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади.

Aйни вақтда Aдҳам Икромов Спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини давом эттирмоқда», дейилади хабарда.

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг