Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия аралашгач, солиқ органи 247 млрд. сўмдан «қуруқ қолди»

Адлия аралашгач, солиқ органи  247 млрд. сўмдан «қуруқ қолди»

Фото:«Xabar.uz»

Солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича озмунча ишлар амалга оширилаётгани йўқ. Шунга қарамай атайлабми ёки салоҳияти етмайми, ишқилиб, тадбиркорларнинг қонига ташна қилвораётган солиқчилар оз эмас. Мана, битта мисол.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг «Xabar.uz»га  тақдим этган ахборотдан солиқ органи «Talimarjon Issiqlik Elektr Stansiyasi» АЖни яхшигина «терлатгани» ойдинлашади. Яъниким, корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилмайдиган кўчар мулклар тоифасига кирувчи мол-мулкларини ҳам ҳисоб-китоб қилиб,  қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш ҳақидаги қарор қабул қилинган. Натижада, жамиятга 2017-2019 йиллар учун жами 247,5 млрд. сўм миқдорида асоссиз мол-мулк солиғи ҳисобланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдимнома киритилди.

Вазирликнинг алоҳида қайд этишича, солиқ қўмитаси тақдимномани кўриб, тепа сочи тикка бўлмаган. Аксинча, қонунчиликни бир хилда қўллаш ва ягона амалиёт бўлишидан манфаатдор эканлигини баён этиб, қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш тўғрисидаги ушбу асоссиз қарорни дарҳол бекор қилди. Шунингдек, айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишини таъминлади.

Бўларкан-ку?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг