Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон электр импорти бўйича Ўзбекистон билан янги келишувга эришмоқчи

Афғонистон электр импорти бўйича Ўзбекистон билан янги келишувга эришмоқчи

Афғонистоннинг Энергетика ва сув вазири вазифасини бажарувчи мулла Абдул Латиф Мансур бошчилигидаги делегация электр энергияси импорти бўйича шартнома тузиш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Бахтар ахборот агентлигининг афғон вазирига таяниб маълум қилишича, мулла Абдул Латиф Мансур Ўзбекистон расмийлари билан Афғонистонга импорт қилинадиган электр энергияси битимларини узайтириш бўйича музокаралар ўтказишни мақсад қилган.

Шу билан бирга, Афғонистон Энергетика ва сув вазирлиги мамлакат ғарбида шамол энергетикаси тармоғи яратилишини ҳам маълум қилган.

Вазирлик мутасаддиларига кўра, Ҳирот ва Фараҳ вилоятларида шамолдан электр энергияси ишлаб чиқариш тармоқлари ташкил этилиши ва аҳоли эҳтиёжларининг бир қисми шу йўл билан қондирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон сўнгги пайтларда Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажмини анча қисқартиргани ва маҳаллий халқ учун бу кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётгани таъкидланган.

Манбага кўра, афғон ҳукумати Ўзбекистонга аввалги ҳукумат давридан қолган 35 миллион долларни тўлаб бериши керак. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг