Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Афросиёб» поезди Бухорода бир сурув қўйни уриб юборди

«Афросиёб» поезди Бухорода бир сурув қўйни уриб юборди

Бухородан ҳаракатланган «Афросиёб» тезюрар поезди темир йўл устида қаровсиз қолган қўйларни уриб юборган.

Бу ҳақда Транспорт прокуратураси маълум қилди.

Аниқланишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да «Бухоро-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Зирабулоқ – Каттақўрғон» темир йўл бекатлари оралиғининг 3 816 километри 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларни эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Транспортда ХТБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг