Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид фармон эълон қилинди

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид фармон эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Мазкур стратегияни 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Молия вазирлиги таркибида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.

2022 йил 1 сентябрдан Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

2023 йил 1 мартгача давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади.

2023 йил 1 июлгача кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартлари тасдиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг