Airbus Boeingни ортда қолдирди
Франциянинг Airbus компанияси ишлаб чиқараётган А320 самолёти дунёдаги энг оммавий йўловчи лайнерига айланди. Бу ҳақда Cirium таҳлилий компаниясига асосланиб Reuters хабар берди.
Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, 1988 йилдан бери фойдаланиб келинаётган А320 оиласига мансуб самолётларнинг умумий сони 12 260 тага етди. Шу тариқа Airbus бир неча ўн йиллар давомида етакчиликни қўлдан бермай келаётган Boeing 737ни илк бор ортда қолдирди.
Airbus дунёдаги етакчи авиакосмик концернлар қаторига киради. Унинг таркибига Airbus SAS (йўловчи самолётлари), Airbus Defence and Space (ҳарбий-космик йўналиш) ва Airbus Helicopters (вертолётлар) бўлинмалари киради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter