Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазири ZTE компанияси вице-президенти билан учрашди

АКТ вазири ZTE компанияси вице-президенти билан учрашди

Кеча, 11 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ZTE корпорацияси катта вице-президенти Мей Чжунхуа билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Унда АКТ вазири ZTE компаниясининг Ўзбекистонда амалга ошираётган ишлари ва лойиҳаларини алоҳида қайд этиб, ҳамкорликда ишлашдан манмунлигини билдирди.

Ўз навбатида, компания вакили Ўзбекистонда АКТ соҳасига қаратилаётган эътибор таҳсинга лойиқлигини билдирган.

Шу билан бирга, учрашув давомида телекоммуникация технологияларини ривожлантириш, BPO хизматлар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, компания билан биргаликда Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантириш ҳамда ўқув марказлар ташкил этиш, мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг