Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аллоҳ гўзалдир ва у гўзалликни севади» — Шавкат Мирзиёев

«Аллоҳ гўзалдир ва у гўзалликни севади» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат рахбари ташриф давомида Наманган хақида илиқ фикр билдирди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

—  Мен ҳар гал Наманган заминига келганимда, иймон-эътиқоди мустаҳкам, бағрикенг ва заҳматкаш инсонлар билан дилдан суҳбатлашганимда, уларнинг одоб-ахлоқи, юксак маданиятини, хуш муомаласини кўриб, доим қойил қоламан.

Шу маънода, Наманганнинг меваси ширин, мевасидан ҳам шеваси ширин, деган гапда жуда катта ҳаётий ҳақиқат бор.

Муқаддас китобларимизда «Аллоҳ гўзалдир ва у гўзалликни севади» деб айтилганини сизлар яхши биласизлар. Наманган элининг мана шу илоҳий сўзларга амал қилиб, ўз юртини ҳар  томонлама обод ва сўлим масканга, гуллар диёрига айлантириш йўлидаги амалий ҳаракатлари юксак ҳурматга лойиқ, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг