Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америка ҳибсхонаси совуқ экан

Америка ҳибсхонаси совуқ экан

Фото: «РБК»

«Бошқа давлат фойдасига хизмат қилганлик»да айбланиб, АҚШда қўлга олинган Мария Бутина ҳисбхона совуқлигидан шикоят қилди. Бу ҳақдаги хабар АҚШдаги Россия элчихонасининг «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тарқатилди. Рус дипломатлари Мария Бутина сақланаётган ҳибсхонага бориб, аёл билан учрашганлар. «Бутина  камера совуқлигидан азият чекмоқда, — дейилади манбада, — уч ойдирки у «одиночка»да ўтрибди».

Бутинани ҳибсхонанинг «алоҳида режими»дан «умумий режим»даги  колониясига ўтказиш ҳақидаги ариза 25 декабрь куни рад этилган эди. Бундан аёлнинг отаси қаттиқ хавотирга тушмоқда. Негаки, аризанинг рад этилиши аёл кейинги йилнинг 12 февралигача «одиночка»да қолишини англатади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада уюштирилган матбуот анжуманида президент Владимир Путин Бутина «Америкада яшаб, Россия давлат органларининг ҳеч қандай топшириқларини бажармаганини» алоҳида таъкидлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг