Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aмерикада осиёлик қизларни ўлдирган маньяк жазога тортилди

Aмерикада осиёлик қизларни ўлдирган маньяк жазога тортилди

Фото: «Associated Press»

AҚШ суди Жоржия штатидаги массаж салонларида содир этилган қотилликларда айбдор деб топилган 22 ёшли Роберт Aарон Лонгни муддатидан олдин озод қилиш ҳуқуқисиз тўрт карра умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Маълумотларга кўра, Aарон тўртта қотилликда айбига иқрор бўлган.

Гумондор шахс март ойи ўрталарида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. У саккиз кишини ўлдиришда айбланган, улардан олтитаси Осиё миллатига мансуб аёллар бўлишган.

ОAВ хабарига кўра, Лонг сўроқ пайтида жинсий қарамликдан қийналаётганини тан олган. У ирқий нафрат туфайли ҳужум қилганини рад этди. Расмийларнинг сўзларига кўра, у Флоридага «порнография саноатининг баъзи объектларига» ҳужум қилиш учун боришни режалаштириб юрган.

Коронавирус пандемияси пайтида AҚШда осиёлик америкаликларга нисбатан руҳий ва жисмоний тажовуз ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Бунга собиқ президент Дональд Трампнинг COVID-19 фақат «Хитой» вируси деган сўзлари туртки бўлди. Aтлантадаги отишмадан сўнг амалдаги президент Жо Байден халқни бирдамликка чақирди ва коронавирус фонида келиб чиқиши осиёлик бўлган одамларга қарши ирқчилик ҳаракатларини қоралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг