Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон: арзонга сотилган долларлар қалбаки бўлиб чиқди

Андижон: арзонга сотилган долларлар қалбаки бўлиб чиқди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар А.С., И.О. ва Т.К.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.га қалбаки 400 АҚШ долларини 2,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг