Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди

Андижон шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 21 май кунги буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Қурбонали Асқаров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

«Қ.Асқаровнинг лавозимидан озод этилиши 2021 йил 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида рўй берган ҳолатлар билан боғлиқ эмас», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг