Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳрида кўчада гиёҳванд моддасини сотаётган шахс ушланди

Андижон шаҳрида кўчада гиёҳванд моддасини сотаётган шахс ушланди

Андижон шаҳрида яшовчи шахс харидорга жами 2,1 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 январь куни Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи Г.А холис харидорга жами 2,1 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 560.000 сўмга сотаётганида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг