Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон тиббиёт институти талабаси бир неча кишини «шилгани» аниқланди

Андижон тиббиёт институти талабаси бир неча кишини «шилгани» аниқланди

Фото: Xabar.uz

Бухоро вилояти Жондор туманида ўзгаларнинг пластик карталаридаги пулларни ўзлаштириб келган талаба аниқланди.

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Tуман ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, номаълум шахс 27 май куни туманнинг «Чорзона» маҳалласида яшовчи Й.М.нинг пластик картасидан 1 миллион сўм, 19 июнь куни «Алели» маҳалласида яшовчи Б.А.нинг пластик картасидан 800 минг сўм, 21 июнь куни эса «Далмун» маҳалласида яшовчи М.Ф.нинг пластик картасидан 800 минг сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор-техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада ушбу жиноятларни Андижон вилояти Балиқчи тумани «Нурафшон» маҳалласида яшовчи, Андижон давлат тиббиёт институтининг 24 ёшли талабаси Й.Ҳ. содир этгани аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоят ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган бу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади ИИБ хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг