Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда электромобил ишлаб чиқарилади

Андижонда электромобил ишлаб чиқарилади

Фото:«Spot»

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Андижон вилоятидаги 105 гектар ерда «Машинасозлик ва электротехника саноат хаби» махсус зонасини ташкил этиш тўғрисида қарор имзолади. Давлат раҳбари Андижон вилояти фаоллар йиғилишида ушбу қарорга алоҳида тўхталиб ўтди.

- Ўзавтосаноат томонидан ушбу саноат хабида 2021-2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, чўян деталларни қуйиш, уларга механик ишлов бериш, резина жипсловчи деталлар, автомобиль ойна тозалагичлари, шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Кеча мен шунингдек электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент томонидан таъкидланишича, ушбу лойиҳалар етарли эмас. Давлат раҳбари шуни инобатга олган ҳолда «Ўзавтосаноат» (Умурзоқов) ва «Элтехсаноат»га (Юнусов) бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг