Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ер қимирлади — ФВВ

Андижонда ер қимирлади — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 19 октябр соат 19:46 да зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри: Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани.

Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,4. Чуқурлик: 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 273 км жануби-шарқда жойлашган.

Зилзиланинг сезилиш кучи:

  • Асака туманида 2 балл, 11 км
  • Булоқбоши туманида 2 балл, 12 км
  • Андижон шаҳрида 2 балл, 14 км.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг